Тунис ҳарбий вертолётининг қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-07-2016 | 13:13 ZAMIN.UZ / Дунё / 15 Июл 2016 года
407

Тунис ҳарбий вертолётининг қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

 Тунис ҳарбий вертолётининг қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Тунис армиясининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ҳарбий вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тунис Республикаси Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради “Дарё”.

Ҳодиса мамлакат пойтахтидан 270 километр жануби-шарқда, Сфакс провинциясида содир бўлди.

Қайд этилшича, ўқув парвозини амалга ошираётган вертолёт Сфакс-Тина аэродроми яқинида қулади. Ҳалокатнинг сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru