Ницца шаҳри тарихидаги энг фожеали кун » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-07-2016 | 15:37 ZAMIN.UZ / Дунё / 15 Июл 2016 года
793

Ницца шаҳри тарихидаги энг фожеали кун

Ницца шаҳри тарихидаги энг фожеали кун

Францияда бўлиб ўтган террорчилик ҳаракати вақтида ҳалок бўлганларга мамлакат бўйлаб 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Франция президенти Франсуа Олланд бу ҳолатни "террористик ҳужум" деб атади.

Кеча, 14 июль куни Франциянинг Ницца шаҳрида номаълум шахс томонидан мушакбозликни томоша қилиш учун инглиз қирғоғига йиғилган одамларни юк машинаси уриб кетган. Натижада 80 дан ошиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган, дея хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

Ҳозирча мазкур воқеа юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда.


Оқ рангли юк машинаси инглиз қирғоғи яқинида байрамни нишонлаш учун тўпланган одамлар устига юриб юборган. У одамларни 2 кмгача судраб кетган. Шунингдек юк машинасидан ҳалойиққа қараб ўқ узилган. Полиция билан юк машинасидаги одамлар ўртасида отишув ҳам бўлиб ўтган.

80 дан ошиқ одам ҳалок бўлган. 100 яқин киши яраланган. 50 дан ортиқ одам оғир турда яраланган, шундан 20 киши ўлим тўшагида.
Полициянинг норасмий маълумотларига қараганда бутун бошли оилалар нобуд бўлган. Байрам вақти бўлганлиги сабабли ҳалок бўлганларнинг кўпчилигини ёш болалар ташкил қилади.

Шаҳар аҳли бўлиб ўтган воқеадан сўнг қаттиқ ваҳимага тушган. Ҳозирда Францияда фавқулодда ҳолат яна 3 ой давом этади.

Юк машинасидан топилган буюмлардаги бармоқ излари ва ҳужжатлар 31 ёшли эркакка тегишли бўлиб чиқди. Француз жиноят-қидирув ходимлари машина ҳайдовчисининг шахсини аниқладилар. Ҳозирча унинг исми ошкор қилинмаяпти.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru