Эрдўғаннинг самолёти Истанбулга қайтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2016 | 10:57 ZAMIN.UZ / Дунё / 16 Июл 2016 года
1 182

Эрдўғаннинг самолёти Истанбулга қайтди

Эрдўғаннинг самолёти Истанбулга қайтди

15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳақиқий тартибсизлик ҳукм сурди: қирувчи самолёт парламент биносига бомба ташлади, Анқара кўчалари бўйлаб танклар кезиб юрди, шаҳарда автомат ва портлаш овозлари янграб турди. Бир қисм ҳарбийлар давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлишди.

Туркия президенти шундай мушкул дамда ўз халқига суянди. CNN канали эфирида Эрдўған мамлакат фуқароларини кўчаларга чиқиб, демократияни ҳимоя қилиш ва исёнчиларга жорий ҳукуматни тиз чўктиришга йўл қўймасликка чақирди.

"Барча халқни кўчаларда, майдонларда кутаман. Тўнтаришни амалга оширмоқчи бўлганлар ўз мақсадларига эришадилар, деб ишонмайман. Улар қаттиқ жазоланадилар", деб айтди Эрдўған.

Бу орада Туркияни самолётда тарк этган Эрдўған давлатига қайтмоқчи бўлганда, турк аэропортлари тўсиб қўйилган бўлган: самолёт исён гирдобида қолган Истанбулга қўнишга рухсат олмаган.

Шунда самолёт парвоз қилишда давом этди. Эрдўған Германиядан бошпана сўради, бироқ рад жавобини олди. Немислар, кўринишича, ўз зиммаларига бундай жавобгарликни олишдан қўрққанлар. Шундан кейин Эрдўған самолёти Лондонга йўл олгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Бироқ бироздан кейин Анқарадан исён бостирилгани ҳақида эрталабга яқин хушхабар келган. Расмий шахслар исёнчилар устидан ғалаба қилингани, улар қонун бўйича жавоб беришлари ҳақида овоза қила бошлаганлар. Бу маълумотни олгач, Эрдўған ватанига қайтган ва иккинчи уринишда Истанбулда қўнишга рухсат олган.

Президентни кутиб олиш учун Отатурк номидаги аэропортда минглаб одамлар тўпланишган.

Энди Эрдўған Туркиядаги исён сабабларини тафтиш қилиши ва исёнчиларга қарши чоралар кўриши керак бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru