Олма-отада отишма уюштирган иккинчи жиноятчининг суратлари тарқалди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-07-2016 | 17:57 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Июл 2016 года
1 530

Олма-отада отишма уюштирган иккинчи жиноятчининг суратлари тарқалди

Олма-отада отишма уюштирган иккинчи жиноятчининг суратлари тарқалди

Ижтимоий тармоқлар орқали Олма-отадаги отишмаларга алоқадор иккинчи жиноятчи ҳам қўлга олингани акс эттирилган суратлар тарқалди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz”га асосланиб “Qalampir.uz” ёзмоқда. Қўлга олинган эркакнинг суратлари “VKontekte”даги “Интересная Алма-Ата” гуруҳида тарқалган.

Суратда ҳибсга олинган кишининг қўлига кишан солингани ва юзтубан ерга ётгани кўриниб турибди. Унинг атрофида полиция ходимлари турибди.

Эслатиб ўтамиз, бугун 18 июль куни Олма-ота шаҳрида отишмалар бўлиб ўтди. Натижада уч полиция ходими ва тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлди. Шаҳарда террористик хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинган.

Аввалроқ, отишмани амалга оширган икки жиноятчидан бирининг қўлга олингани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru