Олма-оталик жиноятчининг полиция маҳкамасига ҳужум қилгани сабаби маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-07-2016 | 12:16 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Июл 2016 года
857

Олма-оталик жиноятчининг полиция маҳкамасига ҳужум қилгани сабаби маълум бўлди

Олма-оталик жиноятчининг полиция маҳкамасига ҳужум қилгани сабаби маълум бўлди

Кеча, 18 июль куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида отишма уюштирган жиноятчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларидан қасд олмоқчи бўлган айтилмоқда. Бунга унинг ўғирлик ва қурол сақлагани учун озодликдан маҳрум этилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазири Калмуҳанбет Қосимов маълум қилди, дея “Qalampir.uz” ёзмоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, 1990 йилда туғилган Руслан Куликбоев муқаддам икки марта судланган. У 5 йил 11 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Айнан шу учун жиноятчи полициячилардан қасос олишга аҳд қилган.

К.Қосимов икки маротаба судланган террорчи ҳужум қилишидан олдинги кечада бир аёлни ўлдирганидан сўнг қамалишини билиб, полиция маҳкамасига ҳужум уюштиргани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Олма-отада бўлган отишмалар оқибатида уч полиция ходими ва тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Умумий жароҳатланганлар сони 14 кишига етган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru