Эрдўған исён пайтида халққа нима учун смартфондан мурожаат этди? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-07-2016 | 12:17 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Июл 2016 года
907

Эрдўған исён пайтида халққа нима учун смартфондан мурожаат этди?

Эрдўған исён пайтида халққа нима учун смартфондан мурожаат этди?

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳарбийлар томонидан давлат тўнтаришига ҳаракат пайтида нима учун смартфон орқали халққа мурожаат этгани ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда CNN'га асосланиб "Qalampir" ёзмоқда.

“Мен телевидение, ОАВни таклиф қилиб, халққа экран орқали мурожаат қилмоқчи эдим, аммо аҳоли миллий телекомпания трансляциясини кўра олмас эди. Шу пайтда “Б” режага ўтишга тўғри келди – биз смартфон ва хусусий телеканаллардан фойдаландик”, дейди Туркия президенти CNN нашрига берган интервьюсида.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, исён бошланган пайтда у оиласи билан Мармарисда дам олаётган бўлган. Агар у бу шаҳарда 10-15 дақиқа ушланиб қолганда, уни ўлдиришлари ёки асирга олишлари мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни кечқурун Туркияда бўлган давлатга қарши ҳарбийлар исёни натижасида 1400дан ортиқ одам жароҳатланди, икки юзга яқин одам ҳалок бўлди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru