Покистонлик таниқли модель Кандил Балочни акаси ўлдириб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-07-2016 | 12:54 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Июл 2016 года
1 692

Покистонлик таниқли модель Кандил Балочни акаси ўлдириб қўйди

Покистонлик таниқли модель Кандил Балочни акаси ўлдириб қўйди

Покистонлик таниқли модель Кандил Балочни ўз акаси ўлдириб қўйди. Бу ҳақда “Qalampir” хабар бермоқда.

Гап шундаки, Кандил Балоч Покистоннинг энг таниқли, тилга тушган моделларидан бири саналарди. Унинг фаолиятига оила аъзолари, хусусан, акаси бир неча бор қарши чиққан ва касбини ташлашини буюришган. Кандил куни кеча Instagram’даги шахсий саҳифасига очиқ-сочиқ либослардаги суратини жойлаштирганидан сўнг, у яна бутун дунё бўйлаб тилга тушди. Беҳаё суратлари билан танилган Ким Кардашянга ўхшаб суратга тушган актрисани акаси ўлдириб қўйди.

Маълумотларга қараганда, Балочнинг жасади унинг Панжобдаги уйидан топилган. Акаси Васим эса уни ўлдирганини тан олган.

“Бу ишни оиламиз шаънини сақлаб қолиш учун қилдим ва бундан афсусланмаяпман”, дейди Васим.

Бундан аввалроқ, Кандил Балоч интернетдаги блоги орқали номаълум шахслар унга пўписа қилгани ва давлат ҳимоясига муҳтож эканини маълум қилган.

Кандил Балоч билан боғлиқ ҳолат Покистонда биринчи бор учраётгани йўқ. Мамлакатдаги расм-русумлар ва урф-одатлар кўплаб оилалар қизларининг ҳаётдан эрта кўз юмишига, ёш турмушга чиқиб, оиласи барбод бўлиши ва эрта сўнишига сабаб бўлмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru