Чеченистонда 4 кунлик келин ва куёв ўз жонига қасд қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-07-2016 | 19:56 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Июл 2016 года
2 402

Чеченистонда 4 кунлик келин ва куёв ўз жонига қасд қилди

Чеченистонда 4 кунлик келин ва куёв ўз жонига қасд қилди

Чеченистон ҳуқуқ-тартибот органлари никоҳ тўйидан сўнг 4 кун ўтиб ўз жонига қасд қилган келин ва куёвнинг ўлими юзасидан тергов ишларини бошлади. Бу ҳақда “Ren.tv” нашрига асосланиб “Qalampir” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, уларнинг жасади 4 кун ўтгач, Грознийдаги кўп қаватли уйдаги хонадондан топилган. Тахминларга кўра, улар ўз жонига қасд қилган.
20 ёшли куёв ва унинг 22 ёшли рафиқаси газдан заҳарланиш туфайли вафот этган.

Гап шундаки, жасадларнинг ҳар бири бошига полиэтилен целофанлар кийдирилган, пакетларнинг ичида эса газ баллонидан киритилган шланг бўлган. Шу билан бирга, квартирадан келин ва куёвнинг ўлимларидан аввал ёзиб қолдирилган мактуби топилган. Унда ёшлар бўлган ишларда ҳеч кимни айбламасликларини ва яқинлари уларни кечиришлари ёзилган.

Ҳуқуқ-тартибот органларининг аниқлашича, ҳар икки ёш яхши оилалардан бўлишган ва уларнинг ўз жонига қасд қилишига арзигулик сабаб бўлмаган. Бундан ташқари келин ҳам куёв ҳам талаба бўлишган. Куёв Лондондаги тиббиёт университетида таҳсил олаётган бўлса, келин Чечен давлат университети талабаси бўлган.

Айни вақтда таҳминан ўз жонига қасд қилиш деб кўрилаётган бу иш тергов қилинмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru