19:31 / 02.03.2015
7 636

3 мартдан Қозоғистонда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш бошланади

3 мартдан Қозоғистонда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш бошланади

3 март кунидан бошлаб Қозоғистонда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари берилади. Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари уни биринчи марта олаётганлар билан бир қаторда барча хоҳловчиларга берилиши мумкин. Бу гувоҳномаларни олиш учун 2478 танга давлат божи тўланади.

“3 мартдан бошлаб мамлакат бўйлаб янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари берила бошланади. Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари уларни биринчи марта олаётганларга ва барча хоҳловчиларга берилади. Ҳеч ким эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини зудлик билан янгисига алмаштиришни талаб қилмаяпти. Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ҳақиқий бўлади. Эслатиб ўтамиз, ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати 10 йил. Ўз ҳайдовчилик гувоҳномангизнинг амал қилиш муддатини билишингиз фойдали бўлади, чунки агар сиз ҳайдовчилик гувоҳномангизни унинг амал қилиш муддати тугагунгача, яъни вақтида алмаштирсангиз, унда сиз йўл ҳаракати қоидаларидан имтиҳон топширишингизга ҳожат қолмайди. Агар ҳайдовчилик гувоҳномангизнинг муддати ўтиб кетган бўлса, уни янгисига алмаштираётганингизда, йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон топширишингиз керак бўлади”, деб маълум қилди Қозоғистон Республикаси ИИВ Маъмурий полиция қўмитаси матбуот котиби Ирина Лукьянина ўзининг facebook’даги саҳифасида.

2014 йилнинг кузидан кучга кирган Қозоғистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуни билан ҳайдовчилик гувоҳномаларида янги категориялар ва осткатегориялар киритилган эди.

Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари асосий А, В, С, D (мотоциклдан тортиб автобусгача) категорияларидан ташқари, BE, CE, DE (шу транспорт воситалари тиркама билан) категорияларга эга бўлади.

Шунингдек, қўшимча A1, B1, C1, D1, С1Е ва D1E осткатегориялар ҳам киритилган. А1 осткатегорияга скутер, мопедлар, В1 осткатегорияга квадрацикл, трицикл ва шунга ўхшаш транспорт воситалари, C1, D1 осткатегорияларга турли мини-юк машиналар, микроавтобуслар, С1Е ва D1E осткатегорияларга худди шу осткатегориялардаги тиркамали транспорт воситалари тегишли бўлади. Бу келтирилган барча ҳаракатланиш воситалари тегишли бошқариш малакаларига эга бўлишни талаб қилади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 3 мартдан Қозоғистонда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш бошланади