Ёнаётган қўл кўринишидаги булутни "Тангри қўли" деб аташди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-07-2016 | 10:08 ZAMIN.UZ / Дунё / LIFE STYLE / 22 Июл 2016 года
1 166

Ёнаётган қўл кўринишидаги булутни "Тангри қўли" деб аташди

Ёнаётган қўл кўринишидаги булутни "Тангри қўли" деб аташди

Ҳаммамиз кичиклигимизда албатта бир марта бўлса ҳам "булутлар қандай шаклда?" ўйинини ўйнаб кўрганмиз. Ўша пайтда қуён шаклидаги булутнинг аста қўзичоққа айланиши қанчалик завқли эканлигини биламиз.

Катта бўлгач ҳаёт ташвишлари билан булутларни кузатишга вақт ҳам бўлмайди. Бироқ баъзан кўкдаги булутлар шундай шакллар касб этадики, эътибор бермасликнинг иложи қолмайди. Ҳатто айрим шакллар инсон кўнглига ваҳима ҳам солиши мумкин. Португалиядаги Мадейра оролида шундай ҳолат юз берди. Осмонда пайдо бўлган мушт тугилган қўл шаклидаги оловранг булут орол аҳолисини ҳайратга солди.

Блоггер Рожерио Пачеко ижтимоий тармоқ орқали тарқатган оролда олинган сурат бир қатор баҳсларга сабаб бўлди. Айримлар уни "Тангри қўли" дейишган бўлса, бошқалар "Final Fantasy" видеоўйинидаги думли юлдузга ўхшатишди.

Сиз ҳам баҳо берингчи, ҳақиқатдан қўлга ўхшайди а?

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru