Украинадаги порахўрлик даражаси Европада энг юқори эканлиги аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-12-2014 | 11:19 ZAMIN.UZ / Дунё / 03 Декабр 2014 года
1 263

Украинадаги порахўрлик даражаси Европада энг юқори эканлиги аниқланди

Украинадаги порахўрлик даражаси Европада энг юқори эканлиги аниқланди

Порахўрлик билан кураш бўйича халқаро ташкилот Transparency International 2014 йил учун Коррупция индекси натижаларини эълон қилди, Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Рейтингда Дания, Янги Зеландия, Финляндия, Швеция ва Норвегия порахўрлик даражаси энг паст бўлган давлатлар сифатида эътироф этилган. Аксинча, Афғонистон, Судан, КХДР ва Сомали жамиятида эса порахўрлик энг кўп учраши аниқланди.

Украина жами 175 давлатдан иборат ушбу рўйхатда Уганда ва Комор ороллари билан бир хил - 142-ўринда жойлашди. Бу Европа давлатлари орасида энг паст корсаткичдир. Россия эса ундан атиги олти поғона юқорироқ бўлган ўринни банд этди.

Фото: torange.ru

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru