Туркия Россиядан озиқ-овқат эмбаргосини бекор қилишни сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-07-2016 | 01:00 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Июл 2016 года
511

Туркия Россиядан озиқ-овқат эмбаргосини бекор қилишни сўради

Туркия Россиядан озиқ-овқат эмбаргосини бекор қилишни сўради

Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зайбакчи Россиядан озиқ-овқат импорт қилишга рухсат беришни сўради. Ҳозирда Россияда Туркия озиқ-овқат маҳсулотларига эмбарго амал қилади. Бу ҳақда“Кун” нашри хабар бермоқда.

26 июлда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев Зайбакчи билан ўтказган музокаралар натижаларига кўра, Туркияга нисбатан эмбарго Туркия ва Россия президентларининг августдаги учрашувигача олиниши даргумон эканлигини айтди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 9 августда Санкт-Петербургда учрашишлари маълум қилинганди.

27 июнда Эрдўған Россияга қарашли Су-24 самолётининг уриб туширилиши учун узр сўраганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru