АҚШнинг Гуленни Туркияга топширилиши бўйича позицияси Туркия билан муносабатлари тақдирини ҳал қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-07-2016 | 01:03 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Июл 2016 года
470

АҚШнинг Гуленни Туркияга топширилиши бўйича позицияси Туркия билан муносабатлари тақдирини ҳал қилади

АҚШнинг Гуленни Туркияга топширилиши бўйича позицияси Туркия билан муносабатлари тақдирини ҳал қилади

АҚШнинг Анқара Туркияда давлат тўнтарувига уринишни ташкиллаштиришда айблаётган мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг Туркияга топширилиши бўйича позицияси турк-америка муносабатларининг келажагини белгилайди, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу, дейилади "Кун" нашрида.

"Гулен ва унинг террорчилик ташкилотига кўрсатилган исталган кўмак Туркия ва АҚШ ҳамкорлиги руҳига тўғри келмайди. АҚШнинг бу ҳаётий муҳим масала бўйича позицияси икки стратегик иттифоқдошлар муносабатларининг келажагини белгилайди. АҚШ ҳукуматидан НАТО бўйича иттифоқдоши бўлган Туркия билан ҳамжиҳатлигини, Гулен ташкилоти фаолиятининг АҚШда тақиқланиши ва унинг ўзини Туркияга топширилишини кутиб қоламиз", деб ёзди вазир Al Jazeera International газетасида чоп этилган мақоласида.

Човушўғлунинг айтишича, турк халқи АҚШ Гуленни яшираётганидан аччиқланмоқда. Човушўғлунинг таъкидлашича, Гулен ташкилоти АҚШдаги хусусий мактаблар фаолиятидан олинган молиявий воситалардан фойдаланиб, Туркиянинг парчаланишига қаратилган ҳаракатларни молиялаштиришда давом этмоқда, шунинг учун Гуленнинг фаолияти Туркия конституцион тартибига хавф ҳисобланади.

Аввалроқ Туркия Гуленни мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда айблаганди ва АҚШдан унинг экстрадиция қилинишини талаб қилган. Гуленнинг ўзи тўнтарувга уринишни қоралаб чиққан ва унга алоқаси йўқлигини айтган. Гулен шунингдек Туркияга топширилишидан қўрқмаслигини айтган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru