Қирғизистон Бош прокуратураси ходимининг машинаси портлатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-07-2016 | 17:11 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Июл 2016
588

Қирғизистон Бош прокуратураси ходимининг машинаси портлатилди

Қирғизистон Бош прокуратураси ходимининг машинаси портлатилди

Қирғизистон пойтахтининг жануби-ғарбидаги Ўртасой қишлоғида маҳаллий вақт билан соат 8:45да Республика Бош прокуратураси ходимининг машинаси портлатилди. Бу ҳақида назорат органининг матбуот хизмати хабарига таяниб, "Кун" нашри маълум қилмоқда.

Жабрланувчи Эркин Курманалиев Бош прокуратуранинг ички тергов бўлимида катта прокурор лавозимида фаолият кўрсатади. Ҳозирда у шифохонага ётқизилган.

Воқеа содир бўлган жойда тезкор тергов гуруҳи иш олиб бормоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru