Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси Таймазовнинг Россия Давлат думаси учун сайловларда иштирок этишига хайрихоҳлик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-07-2016 | 17:36 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Июл 2016 года
421

Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси Таймазовнинг Россия Давлат думаси учун сайловларда иштирок этишига хайрихоҳлик билдирди

Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси Таймазовнинг Россия Давлат думаси учун сайловларда иштирок этишига хайрихоҳлик билдирди

Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси (СКА) Россиянинг Шимолий Осетия-Алания республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Вячеслав Битаровга мактуб йўллаб, РФ Давлат думаси учун бўлажак сайловларда Артур Таймазов номзодини қўллаб-қувватлашни сўраган, дейилади "Кун" нашрида.

Мактубда Таймазовнинг Ўзбекистон ва Россияда жисмоний маданият ва спорт ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги спорт соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшгани таъкидланган.

Халқаро спорт мусобақаларида Ўзбекистон байроғини ҳимоя қилган Артур Таймазов Олимпиада ўйинларида 4 карра шоҳсупага кўтарилган спортчидир. У 2000 йили Сидней Олимпиадасида иккинчи ўринни олган бўлса, Афина-2004, Пекин-2008, Лондон-2012 Олимпия ўйинларида шоҳсупанинг биринчи поғонасини эгаллаган. Унга бу борада тенг келадиган спортчи топилмаган.

Бундан ташқари, Таймазов – Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби ҳисобланади. У жаҳон чемпионатларида иккита олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалларига сазовор бўлган.
Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси Таймазовнинг Россия Давлат думаси учун сайловларда иштирок этишига хайрихоҳлик билдирди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru