Путин Словенияга ташриф буюрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-07-2016 | 00:09 ZAMIN.UZ / Дунё / 31 Июл 2016 года
411

Путин Словенияга ташриф буюрди

Путин Словенияга ташриф буюрди

Россия президенти Владимир Путин Словенияга ташриф буюрди. У бу ерда Рус ибодатхонасининг 100 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган мемориал маросимни зиёрат қилади ҳамда жаҳон урушларида Словенияда ҳалок бўлган совет аскарлари шарафига бунёд этилган ҳайкалнинг очилиш тадбирида иштирок этади, дейилади "Кун" нашрида.

Ибодатхонанинг 100 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган шанба кунга мўлжалланган тадбирлар доирасида словенияликлар билан бирга биринчи жаҳон уруши йилларида рус ҳарбий асирларининг тақдири ҳақидаги ҳужжатли фильм устида иш бошланди, шунингдек Россия ва Словения почталари томонидан почта маркаси йўлга қўйилиши тўғрисида келишиб олинди.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда. Шу билан бирга халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб масалалар бўйича ўзаро фикрлар алмашинади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru