Трамп Колорадодаги нутқи олдидан лифтда қамалиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-07-2016 | 09:49 ZAMIN.UZ / Дунё / 31 Июл 2016 года
358

Трамп Колорадодаги нутқи олдидан лифтда қамалиб қолди

Трамп Колорадодаги нутқи олдидан лифтда қамалиб қолди

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп Колорадо-Спрингс шаҳридаги меҳмонхоналардан бирининг лифтида қамалиб қолди. Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, воқеа 29 июлда маҳаллий вақт билан соат 13.30 да юз берган, дейилади "Кун" нашрида.

Миллиардердан ташқари, The Mining Exchange A Wyndham Grand Hotel & Spa меҳмонхонаси лифтида яна 4 киши бўлган. Шаҳар ўт ўчириш қисми ходимлари лифтда қамалиб қолганларни чиқариб олиш учун лифт шипидаги люкни очиб, ичкарига нарвон туширишган. Қамалиб қолганлар у орқали 2-қаватга кўтарилиб олишган. Ҳеч ким жабрланмаган.

The Denver Post маълумотларига кўра, Трамп лифтда 30 дақиқа қолиб кетган ва оқибатда ўз чиқишига кеч қолган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru