30 йил ичидаги энг даҳшатли "Нида" тўфони Гонконгга ёпирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-08-2016 | 08:58 ZAMIN.UZ / Дунё / 02 Август 2016 года
507

30 йил ичидаги энг даҳшатли "Нида" тўфони Гонконгга ёпирилди

30 йил ичидаги энг даҳшатли "Нида" тўфони Гонконгга ёпирилди

"Нида" тўфони бугун тунда Хитой жанубидаги Гуандун қишлоғига етиб келган. Натижада раҳбарият барча тижорат рейсларини ҳамда мактаб машғулотларини тўхтатишга мажбур бўлган, деб хабар беради mail.ru.

Олинган маълумотларга кўра тўфон соат 3.35 (Тошкент вақти билан 00.35)да қирғоқ бўйидаги Шеньчжень шаҳрига ёпирилган. Шамолнинг энг кучли тезлиги тўфон марказида 14 баллга (секундига 42 метр) етган. Маҳаллий раҳбарият "Нида" тўфони 1983 йилдан бери Чжуцзян (Марварид) дарёси дельтасидаги энг ваҳшатли тўфон эканлигини таъкидламоқда.

Тўфон ўзи билан бирга ёғин ва кучли шамол олиб келган. Шеньчженда 200га яқин авиарейслар бекор қилинди.

Гуанчжоу вилоятининг бошқарув марказида душанба куниданоқ огоҳлантирувчи қизил чироқ ёқилиб, соат 16.00 гача (Тошкент вақти билан 13.00) ҳамма авиарейслар тўхтатиб бўлинган. Темирйўл ҳам бутунлай ҳаракатдан тўхтаган.

Гуандунда ҳамма заводлар ва барча ўқув юртлари ёпилган. Душанба куни раҳбарият томонидан Гонконг-Чжухай-Макао кўприги қурилишида ишлаётган 2000 га яқин ишчи эвакуация қилинган. Якшанба куни 2200 киши денгиз нефть платформасидан хавфсиз жойга кўчирилган. Гуанчжоуга қатновчи паромлар ҳам бутунлай тўхтатилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru