Японияда ҳафта давомида саккиз киши жазирама туфайли ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-08-2016 | 08:18 ZAMIN.UZ / Дунё / 03 Август 2016 года
302

Японияда ҳафта давомида саккиз киши жазирама туфайли ҳалок бўлди

Японияда ҳафта давомида саккиз киши жазирама туфайли ҳалок бўлди

Қаттиқ иссиқ уриши оқибатида кейинги ҳафта ичида Японияда 4100 одам шифохонага тушган. Улардан саккиз киши нобуд бўлган, деб хабар беради mail.ru.

Олинган маълумотларга кўра апрель ойининг охиридан бери қаттиқ иссиқ туфайли 25 минг одам шифохонага тушган. Жабр кўрганларнинг асосий қисмини қишлоқда яшовчи ва очиқ ҳавода ишловчи кекса ёшдагилар ташкил қилади.

Жазирама Японияда июнь ўртасидан авжига чиққан. Ёмғирлар мавсуми тугаганига қарамай Токиода тез-тез ёғингарчилик бўлмоқда. Бунинг натижасида қаттиқ иссиққа ҳаддан ошиқ намгарчилик ҳам қўшилган.

Ўтган йили жазираэа туфайли Японияда 100 ортиқ киши ҳалок бўлган. 53 мингга яқин одам шифохонага тушган. Япон шифокорлари одамларга қуёш тафтида узоқ қолмасликни, бош кийим кийишни ҳамда иложи борича кўпроқ суюқлик ичишни маслаҳат бермоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru