Ҳиндистонда кўприкнинг қулаши оқибатида 22 киши бедарак йўқолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-08-2016 | 11:53 ZAMIN.UZ / Дунё / 03 Август 2016 года
381

Ҳиндистонда кўприкнинг қулаши оқибатида 22 киши бедарак йўқолди

Ҳиндистонда кўприкнинг қулаши оқибатида 22 киши бедарак йўқолди

Ҳиндистондаги Мумбаий-Гоа шоссесидаги кўприкнинг қулаши оқибатида изсиз йўқолганлар сони 22 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳодисага сабаб кучли жала бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали асосида хабар беради “Кун”.

Воеқа гувоҳларининг маълум қилишича, фожиа Ҳиндистон ғарбидаги Махад шаҳрида рўй берган. Кучли муссон ёмғирлари сабаб Савитри дарёсидаги эски кўприкнинг секциялари бузилиб кетган. Айнан шу пайтда кўприкда бир неча автомобиль ва иккита йўловчи автобуси бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кучли оқим сабаб йўловчиларни қутқариш қийинлашган. ОАВнинг қайд этишича, изсиз йўқолганлар сони ошиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru