Индонезиядаги Тернате оролигади аэропорт вулқондан отилаётган кул сабабли ёпилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-08-2016 | 13:39 ZAMIN.UZ / Дунё / 03 Август 2016 года
341

Индонезиядаги Тернате оролигади аэропорт вулқондан отилаётган кул сабабли ёпилди

Индонезиядаги Тернате оролигади аэропорт вулқондан отилаётган кул сабабли ёпилди

Индонезия ҳукумати Тернате оролидаги султон Бабулла аэропортини Гамалама вулқонидан отилаётган кул сабаб ёпишга мажбур бўлди, “Синьхуа” агентлигининг маълумотига таяниб, хабар беради “Кун”.

Вулқондаги ушбу ҳолат тонг саҳарда кузатилган ва натижада ҳукумат ушбу чорани қўллашга мажбур бўлган.

Мамлакат табиий офатга қарши курашиш агентлиги вакилининг сўзларига кўра, вулқондан 600 метр баландликда кул отилган.

Маълумот учун, Гамалама Индонезияда жойлашган ҳаракатдаги 29та вулқондан бири ҳисобланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru