Эрдўған: дўстим Путин билан музокаралар икки томонлама муносабатларимизда янги саҳифа очади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-08-2016 | 09:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 08 Август 2016 года
673

Эрдўған: дўстим Путин билан музокаралар икки томонлама муносабатларимизда янги саҳифа очади

Эрдўған: дўстим Путин билан музокаралар икки томонлама муносабатларимизда янги саҳифа очади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан Санкт-Петербургдаги музокаралар икки давлат муносабатларида янги саҳифа очишини айтди. Бу ҳақда "Kun.uz" ёзмоқда.

Эрдўған 9 августда Россияга келиши олдидан ТАСС ахборот агентлиги бош директори биринчи ўринбосари Михаил Гусманга интервью берди.

"Бу тарихий ташриф бўлади, янги бошланиш. Мен дўстим Владимир билан музокараларда икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очилишига ишонаман. Бизнинг давлатлар биргаликда кўп иш қилиши керак бўлади", деб айтди Эрдўған.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Суриядаги вазиятни тартибга солишда Россиянинг иштироки муҳимдир.

"Россия иштирокисиз Сурия муаммосининг ечимини топиб бўлмайди. Фақатгина Россия билан ҳамкорликда биз Суриядаги ихтилофни тартибга солишимиз мумкин", деб айтди Эрдўған.

Эрдўғаннинг интервьюси тўлиқ ТАСС ахборот агентлиги сайтида чоп этилади ва "Россия 24" телеканалида намойиш қилинади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru