Мексикада "Эрл" довули туфайли камида 18 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-08-2016 | 16:12 ZAMIN.UZ / Дунё / 08 Август 2016 года
434

Мексикада "Эрл" довули туфайли камида 18 киши ҳалок бўлди

Мексикада "Эрл" довули туфайли камида 18 киши ҳалок бўлди

Камида 18 киши Мексика шарқига кириб келган "Эрл" довули туфайли юз берган кўчкилар оқибатида ҳалок бўлган, деб Рейтер агентлиги асосида “Кун” хабар беради.

Пуэбла штатида якшанба куни бу табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 нафар. Қўшни штат Веракрусда эса камида 10 киши қурбон бўлган.
Мексиканинг Кинтана-Роо, Кампече, Табаско ва Чьяпас штатларида 45 минг нафарга яқин киши электр таъминотисиз қолган.

Мексика Миллий метеорологик хизматининг маълум қилишича, "Эрл" довули ғарбга қараб ҳаракатланмоқда. Шамолнинг тезлиги секундига 33,3 метр, кучайганда эса 41,6 метргача етади.

Белизнинг кўп ҳудудлари электр таъминотидан узилиб қолган. Мамлакат пойтахти Бельмопанда уйларнинг томи кўчиб тушмоқда, дарахтлар йиқилмоқда, Гватемала қирғоқларида 200 оила хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru