Владимир Путин Киев расмийларини террорда айблади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-08-2016 | 01:03 ZAMIN.UZ / Дунё / 11 Август 2016 года
553

Владимир Путин Киев расмийларини террорда айблади

Владимир Путин Киев расмийларини террорда айблади

Россия президенти Владимир Путин Украина Мудофаа вазирлигининг разведка хизмати томонидан Қримда теракт содир этишга уриниш бўлгани ҳақида тарқатилган хабарга муносабатини билдирди. Бу ҳақда «Кун» нашри хабар қилди.

У Украина томони ҳаракатларини «ўта хавфли ўйин» деб атаган ва Россия ўз ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун зарур чоралар кўришини таъкидлаган.

Путин шунингдек, Украина сиёсий вазиятни тинч йўл билан барқарорлаштириш йўлларини қидириш ўрнига террордан фойдаланишга ўтгани ҳақида гапирган.

Бундан олдинроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қрим Республикаси ҳудудида Украина мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси томонидан тайёрланган террорчилик актларининг олди олинганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

7 августга ўтар кечаси юз берган тўқнашувда ФХХнинг бир ходими, 8 августга ўтар кечаси бўлиб ўтган отишма давомида россиялик бир ҳарбий ҳалок бўлган.

Кўп ўтмасдан Украина разведкаси вакили Украина мудофаа вазирлигига қарашли махсус бўлинмалар диверсион гуруҳлари Қримга бостириб киргани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru