Риодаги Олимпия қишлоғида портлаш юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-08-2016 | 09:52 ZAMIN.UZ / Дунё / 12 Август 2016 года
736

Риодаги Олимпия қишлоғида портлаш юз берди

Риодаги Олимпия қишлоғида портлаш юз берди

Риодаги Олимпия қишлоғида портлаш юз берди. Бу теракт бўлмаган: портлашни сапёрлар амалга оширишган.

Испания ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги баскетбол учрашувидан олдин Arena Carioca стадиони олдида шубҳали рюкзак аниқланган. Сапёрлар воқеа жойидан одамларни эвакуация қилиб, топилмани портлатиб юборганлар. Кейинроқ рюкзак ичида ҳеч қандай портловчи модда йўқлиги, балки фақатгина планшет ва кийимлар борлиги аниқланган.

Портлаш баскетбол учрашувлари жадвалига таъсир қилмаган, томошабинлар ўз ўринларига қайтишган ва учрашув ўз вақтида бошланган.

Риодаги Ўйинлар давомида эҳтиёт чораси сифатида бир неча маротаба эвакуациялар ўтказилди. 3 августда сув спорти турлари саройидан шубҳали сумка сабабли томошабинлар эвакуация қилингандилар, 6 августда эса велотрасса олдида портловчи қурилмага ўхшаш буюм аниқланиб, у сапёрлар томонидан портлатиб юборилган.

7 августда Олимпия матбуот маркази тревога сигналининг бехосдан ёқилиб кетиши сабабли эвакуация қилинганди. 8 августда портда шубҳали буюм, 10 августда эса Копакабана яқинида эгасиз сумка портлатиб юборилган.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru