Нью-Йоркда инглиз тилини билмайдиганлар ҳам таксичилик қилиши мумкин бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-08-2016 | 11:28 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Август 2016 года
437

Нью-Йоркда инглиз тилини билмайдиганлар ҳам таксичилик қилиши мумкин бўлди

Нью-Йоркда инглиз тилини билмайдиганлар ҳам таксичилик қилиши мумкин бўлди

Нью-Йорк шаҳрида кучга кирган янги қонунга кўра, инглиз тилини билмаган ҳолда ҳам шаҳарда таксичилик қилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Reuters'га асосланиб Кун.uz хабар берди.

Қонун шаҳар мэри Билл де Блазио томонидан шу йилнинг апрелида имзоланганди ва 19 август кунидан кучга кирди.

Эндиликда, Нью-Йоркда таксичилик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказиладиган тестдан инглиз тили бўйича синов олиб ташланган.

Қонун лойиҳаси муаллифлари фикрича, бу чора шаҳарда ишлашни истовчи таксистлар қаршисидаги тўсиқни олиб ташлаш учун қўлланди.

Ҳукумат маълумотларига кўра, мегаполисдаги таксичиларнинг 4 фоизигина АҚШда туғилган. Бу касб эгаларининг катта қисми келиб чиқишига кўра, бангладешлик ва покистонлик ҳисобланишади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru