Туркияда автомобилларнинг давлат рақамларидан FG инициаллари олиб ташланмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-08-2016 | 10:11 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Август 2016 года
358

Туркияда автомобилларнинг давлат рақамларидан FG инициаллари олиб ташланмоқда

Туркияда автомобилларнинг давлат рақамларидан FG инициаллари олиб ташланмоқда

Туркия ҳукумати автомобиль давлат рақамларида FG ҳарфлари бирикмасини муомаладан чиқариш тадбирларини бошлади. Бунга сабаб FG Фатҳуллоҳ Гулен исмининг бош ҳарфлари ҳисобланади. Бу ҳақда РИА Новости'га асосланиб Qalampir.uz хабар бермоқда.

Туркиянинг Хавфсизлик бўйича бош бошқармаси 2014 йилдан кейин чиқарилган хусусий ва давлат автомобилларидаги FG ҳарфлар бирикмасини муомаладан чиқариб ташламоқда.

15 июлда Туркияда амалга оширилган давлатга қарши исёндан сўнг, олиб борилган тергов натижасида ФЕТО (Фатҳуллоҳ террорчи ташкилоти)га алоқадор кишиларда бир АҚШ доллари купюраси топилган. Улардаги рақамлар ва ҳарфларнинг кетма-кетлиги Гулен тарафдорларининг иерархияси ҳақида гувоҳлик беради.

Туркияда 15 июлда бўлган давлат тўнтаришига ҳаракат натижасида 242 киши ҳалок бўлди, икки мингга яқин одам жароҳатланди. Ҳукумат исёнда ФЕТОни айблаб келмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru