Италияда 6,1 балли зилзила. Аматриче шаҳри вайрон бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-08-2016 | 11:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Август 2016 года
831

Италияда 6,1 балли зилзила. Аматриче шаҳри вайрон бўлди

Италияда 6,1 балли зилзила. Аматриче шаҳри вайрон бўлди

Италиянинг марказий қисмида 6,1 балли зилзила қайд этилди. Европанинг EMSC сейсмология маркази берган хабарга кўра, зилзила эпимаркази Л’Акуила шаҳридан 48 км шимолда, мамлакат пойтахти Рим шаҳридан 116 км шимоли-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Зилзиладан энг кўп даражада Аматриче шаҳри талофат кўрган. Шаҳар мэри Сержио Пироццининг маълум қилишича зилзила жиддий вайронагарчиликларга олиб келди, одамлар бинолар харобалари остида қолди.

«Шаҳарга олиб борадиган ва у ердан олиб чиқадиган кўчалар тўсилган. Шаҳарнинг ярми йўқ бўлиб кетди. Одамлар вайроналар остида қолди… Ер ўпирилиши рўй берди, кўприк қулаб тушган бўлиши мумкин», — деган Пироцци.
Италияда 6,1 балли зилзила. Аматриче шаҳри вайрон бўлди

АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, ер силкинишлари кучи 6,2 ни ташкил қилган.
Италияда 6,1 балли зилзила. Аматриче шаҳри вайрон бўлди

Зилзилани мамлакатнинг бошқа кўплаб шаҳарлар, жумладан, Рим аҳолиси ҳам яққол сезган.

"Ҳаётимдаги энг даҳшатли лаҳза. Кароватим қимирлаганида уйқудан уйғониб кетдим. Бу зилзила эди Рим!", дея ёзган твиттер фойдаланувчиларидан бири.

Зилзиладан жабр кўрган шаҳарлар қаторида — Аккумоли, Аматриче, Поста ва Аркуата-дель-Тронто шаҳарлари бор. Тонг отиши биланоқ бу ҳудудларга вертолётлар жўнатилди ва зарар кўламини ҳисоблаш бошланди.
Италияда 6,1 балли зилзила. Аматриче шаҳри вайрон бўлди

Маълумот учун, Л'Акуила вилоятида 2009 йилда рй берган қатор зилзилалар оқибатида 300 киши ҳалок бўлган, минглаб бинолар харобага айланганди.
Италияда 6,1 балли зилзила. Аматриче шаҳри вайрон бўлди

Италияда 6,1 балли зилзила. Аматриче шаҳри вайрон бўлди

Италияда 6,1 балли зилзила. Аматриче шаҳри вайрон бўлди


Манба: Кун.уз

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru