Туркияда полициячи аёлларга ҳижоб кийиб юришга рухсат берилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-08-2016 | 11:00 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Август 2016 года
366

Туркияда полициячи аёлларга ҳижоб кийиб юришга рухсат берилди

 Туркияда полициячи аёлларга ҳижоб кийиб юришга рухсат берилди

Туркияда полициячи аёлларга униформанинг бир қисми сифатида ҳижоб кийиб юришга рухсат берилди. Бу ҳақда Resmi Gazete газетаси маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Газетада чоп этилган қарорга кўра, аёл полициячиларга агар рўмол униформа ранги каби бўлса ва унда суратлар бўлмаса, уни хизмат бош кийими остидан кийиб юришга рухсат берилди.

Буни Туркиянинг бош мухолиф Халқ-республика партияси раҳбари ўринбосари Вали Акбаба танқид қилди ва уни полициянинг бетарафлиги тамойилини бузишини айтди.

"Полициячилар томондан ўз диний фарқларини намойиш қилишга йўл қўйиб бўлмайди, бу жамиятдаги нифоқни оширади", деб Акбабанинг айтган сўзларини келтириб ўтди Cumhuriyet нашри.

2013 йилда Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигидаги Туркия ҳукумати 1923 йилдан бери амал қилиб келган, давлат хизматчиларига ҳижоб кийиб юришга тақиқловни бекор қилганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru