Туркиянинг Диёрбакир аэропорти ракеталардан ўққа тутилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-08-2016 | 11:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Август 2016 года
562

Туркиянинг Диёрбакир аэропорти ракеталардан ўққа тутилди

Туркиянинг Диёрбакир аэропорти ракеталардан ўққа тутилди

Туркиянинг жанубидаги энг йирик шаҳар – Диёрбакирнинг аэропорти 27 август куни кечки пайт ракеталардан ўққа тутилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Аэропортдаги полиция назорат-ўтказиш пунктига 4 та ракета отилган. Аэропортдаги йўловчилар ва ходимлар терминал биносига яшириниб олишган.

Ракеталар яқин орадаги бўш ётган жойга тушган. Жабрланганлар ва вайроналар бўлмаган, парвозлар жадвали бузилмаган. Аэропорт асосан ички рейсларга хизмат кўрсатади.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади. Маълумки, бу ҳудудда 30 йилдан бери курд исёнчилари ва турк кучлари курашиб келади.

Бундан 3 кун аввал Туркия Сурия шимолида террорчилар ва курд айирмачиларига қарши ҳарбий операцияни бошлаганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru