Сурияда курдлар туркларнинг танкларига ҳужум қилишни бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-08-2016 | 12:45 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Август 2016 года
750

Сурияда курдлар туркларнинг танкларига ҳужум қилишни бошлади

Сурияда курдлар туркларнинг танкларига ҳужум қилишни бошлади

Курд жангчилари Сурия шимолидаги Туркия танкларига ракеталар орқали ҳужум қилишди ва 1 аскарни ўлдириб, 3 нафарини яралашди, дейилади "Кун" нашрида.

"Анадўлу" агентлиги хабарида аниқлик киритилишича, ракеталар иккита танкка келиб теккан ва ундаги ҳарбийлар жабрланган.

Бу Туркия томонидан 24 август куни Сурия шимолида "Фрот қалқони" операцияси бошланганидан бери туркларнинг илк талофати ҳисобланади. Жароҳатланганлар вертолёт орқали Туркияга олиб кетилган.

Сурия курдларининг "Демократик иттифоқ" партияси ҳарбийлари бироз олдинроқ ИШИДдан озод этилган Жаралбус шаҳри ҳудудидаги туркларга ҳужум қилишган.

Туркия ҳарбийлари бу ҳужумга жавобан курдларнинг позицияларини ўққа тутган.

Туркия "Фрот қалқони" амалиёти ИШИД ва курдларга қарши олиб борилишини билдирган.

Қайд этиш керакки, Туркия Сурия шимолида, ўз чегаралари яқинида курдларнинг кучайишини ва янги давлат ташкил этишини истамайди. Туркия ҳукумати бу ҳудуддаги курдлар НАТОдаги иттифоқчиси АҚШ томонидан қурол-яроғ билан таъминлаб турилишини иддао этади.

Туркия бу ҳудудда Сурия мухолифати ҳисобланадиган, Башар Асад ҳукумати, ИШИДга ҳамда курдларга қарши 3та фронтда кураш олиб бораётган Сурия озодлик армиясини танклари ва авиацияси билан қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru