Путин Обама билан қаерда ва қачон учрашиши айтилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-08-2016 | 09:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 31 Август 2016 года
978

Путин Обама билан қаерда ва қачон учрашиши айтилди

Путин Обама билан қаерда ва қачон учрашиши айтилди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ давлат раҳбари Барак Обама G20 саммитида учрашади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 30 август куни хабар берди. Бу ҳақда "РИА Новости"га асосланиб "Qalampir.uz" хабар берди.

“Россия ва АҚШ президентлари G20 саммити доирасида учрашиши аниқ. Лекин уларнинг алоҳида учрашуви ҳақида давлат раҳбарларининг ўзлари қарор қабул қиладилар”, дейди Песков.

G20 саммити 4-5 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади. Унда давлат раҳбарлари асосан “Инновацион, соғлом, изчил ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини барпо этиш” мавзусини муҳокама қиладилар.

Маълумот учун, G20 (The Group of Twenty) дунёдаги энг ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётга эга давлатларнинг клуби ҳисобланади. Унда дунёнинг 20та энг йирик иқтисодиётга эга давлати иштирок этади. Мазкур клуб 1999 йилда ташкил этилган. 2008 йилдан буён G20 саммитлари давлат раҳбарлари даражасида ҳам ўтказилиб келинади. Қуйидаги ҳавола орқали клубга аъзо давлатларни кўришингиз мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru