Олма-Отада транспорт воситаси сифатида туяқушдан фойдаланишмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-08-2016 | 16:01 ZAMIN.UZ / Дунё / 31 Август 2016 года
754

Олма-Отада транспорт воситаси сифатида туяқушдан фойдаланишмоқда

Олма-Отада транспорт воситаси сифатида туяқушдан фойдаланишмоқда

25 август куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги Ал-Фаробий кўчасида ҳайдовчилар туяқушнинг устига миниб олган одам бирин-кетин йўлдаги машиналарни қувиб ўтиб кетаётганига гувоҳ бўлишди. Бу ҳақда “Nur.kz”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар ёзмоқда.

Мазкур ажойиб воқеа видеога олинди ва YouTube порталига жойлаштирилди.

Интернет фойдаланувчилари эркакнинг йўлдаги тирбандликлардан қочиш ва қиммат ёқилғига пул сарфламаслик учун туяқуш минишга қарор қилган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Бундан ташқари, баъзи бир фойдаланувчилар бу тассирлар видеомонтаж маҳсули эканини ҳам тахмин қилишмоқда.

Маълумот ўрнида, туяқушлар соатига 60-70 километр тезликкача ҳаракатлана олади. Уларнинг бир қадами 3.5-4 метргача етиши мумкин. Туяқушнинг бир ойлик полапони ҳам соатига 50 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru