Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилиши мумкин

Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилиши мумкин

Москва шаҳри ҳокимияти Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал қўйиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди. Мазкур масала Ўзбекистон томонидан таклиф тушган ҳолда кўриб чиқилади, дея “Qalampir” хабар берди.

Москва шаҳар думасининг маданият ва оммавий коммуникация бўйича коммисиясининг раиси Евгений Герасимов Ислом Каримов Россия-Ўзбекистон ўртасидаги муносбатларнинг ривожи учун кўплаб ишларни амалга оширганини айтиб ўтди. Сиёсатчига қўйиладиган ҳайкал у қилган ишлари учун ҳурмат белгиси сифатида хизмат қилади.

Унинг сўзларига кўра, Каримовнинг ҳайкали Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси олдида ўрнатилиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru