19:48 / 07.03.2015
8 073

АҚШда океан тубида 150 йилдан кўпроқ вақт ётган винонинг мазаси татиб кўрилди

АҚШда океан тубида 150 йилдан кўпроқ вақт ётган винонинг мазаси татиб кўрилди

АҚШнинг Чарльстон шаҳрида (Жанубий Каролина штати) 6 март куни океан тубида 150 йилдан кўпроқ вақт ётган вино солинган идишдаги ичимликнинг мазаси татиб кўрилди.

Бу вино идиши 4 йил аввал 1864 йилда Бермуд ороллари соҳиллари яқинида океан тубига ғарқ бўлган Mary Celestia кемасидан топилганди.

Идишда даставвал қандай вино бўлганини мутахассислар аниқлашга қийналишди. Бироқ, уларнинг айтишича, ҳозирда унинг ичида бўлган сарғиш-кулранг хира тортган суюқликнинг мазаси шўр сув, бензин ва сирка мазасини эслатиб юборади. Аммо унда цитрус мевалар ҳамда спирт мазаси ҳам бироз сезилиб тургани айтилмоқда.

Чарлстондаги пазандалик фестивалида ушбу вино мазаси таътиб кўрилди ва бу жараённи бир неча ўнлаб кишилар кузатишди.

“Мен аввал ҳам чўкиб кетган кемалардан топилган виноларни таътиб кўрганман. Баъзида уларни истеъмол қилса бўлади. Бироқ бу гал эмас”, деб айтди бу тадбирди иштирок этган дегустаторлардан бири.

АҚШда Фуқаролик уруши (1861-1865 й) авж олган пайтда Конфедерация армияси учун юк олиб кетаётган Mary Celestia кемаси маржонқояларга урилиб, 6 дақиқа ўтиб чўкиб кетган. Кема қолдиқлари 151 йилдан бери Атлантика океани тубида ётибди. Бир неча йил олдин ғаввослар кемадан бир нечта вино солинган идишларни, шу жумладан, 6 март куни очилган вино идиши, атир солинган идишчалар, бир неча жуфт аёллар пойабзали, тароқ ва марварид тугмаларни олиб чиқишган эди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда океан тубида 150 йилдан кўпроқ вақт ётган винонинг мазаси татиб кўрилди