11:13 / 08.09.2016
7 233

Манба: Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда

Манба: Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда

озоғистон бош вазири Карим Масимов 9 сентябрь куни истеъфога чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда ИА Новости-Казахстан нашри вазият билан таниш бўлган манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди, дейилади "Кун" нашрида.

"Ҳукумат истеъфо бериши кутилмоқда. Карим Масимов 9 сентябрь кунги йиғилишда истеъфосини маълум қилиши мумкин", деган манба.

Масимов биринчи марта 2007 йилда Вазирлар Маҳкамасига раҳбар бўлган ва бу лавозимда 2012 йилгача ишлаганди.

У 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистон президенти маъмуриятини бошқарган, 2014 йилнинг апрелида иккинчи марта мамлакат бош вазирига айланганди.

9 сентябрь куни Қозоғистонда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев иштирокида ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Манба: Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда