АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер маълум қилдики, Ливий қуролли кучлари Сирт шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш арафасида туришибди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатган, дейилади "Кун" нашрида.
«Мен улар (ливиялик ҳарбийлар) тез вақт ичида шаҳарда қаршилик кўрсатаётган кучларни енгишини кутаяпман», — деган Картер.
У шунингдек, шаҳар озод қилинганидан кейин ҳам АҚШ Ливия ҳукуматига ёрдам кўрсатишда давом этишини маълум қилган.
Бундан олдинроқ, жангариларга қарши Сиртда олиб борилган жанглар вақтида Ливия армиясининг 34 нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Ливия ҳарбийлари 28 август куни Сиртдаги ИШИД жангариларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлагани ҳақида эълон қилди. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудда шу йилнинг июнь ойида бошланганди. Айни вақтда Ливия қуролли кучлари жангариларнинг катта қисмини шаҳардан суриб чиқарган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди