29 октябрда Исландияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайловларда ғалабага 4 йил аввал тузилган Пиратлар партияси даъвогарлик қилмоқда.
Қолган пиратлар каби исландиялик пиратлар ҳам тўлиқ эркинлик ва очиқликни илгари суришади. Пиратлар партияси сайловларга бораётган сиёсий дастурининг бош қисми мамлакат конституциясини унга миллий даражада исталган қарорни қабул қилишда тўғридан-тўғри демократия меъёрларини киритиш мақсадида ўзгартиришдан иборат. Унга кўра кўпчилик амалдорлар ишдан бўшатилади, Исландияда барча масалалар бевосита унинг аҳолиси томонидан турли даражадаги референдумлар орқали ҳал қилинади. Ким мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаса, у давлатни бошқаришда "чекланмаган ҳуқуқлар"ни олади. У ёки бу масала бўйича овоз бериш интернет орқали амалга оширилиши эҳтимоли катта. Фуқаролар махсус дастур ёрдамида ҳаттоки қонун лойиҳаларини ҳам таклиф қилишлари мумкин бўлади. Жамоатчилик орасида етарлича қўллаб-қувватлов олган қонун лойиҳалари овоз беришга қўйилади.
Бундан ташқари, партия дастурига тўлиқ сўз эркинлиги ва ахборотни ҳеч қандай чекловларсиз тарқатиш, интернетда муаллифлик ҳуқуқлари институтини йўқ қилиш, гиёҳванд моддаларни декриминаллаштириш, балиқчилик ва банк тармоғини назорат қилувчи жуда бой фуқаролар доирасига солиқларни ошириш кабилар киритилган. Балиқчилик эса умуман аҳоли назоратига берилмоқчи, чунки Исландияда бу соҳа миллий бойлик ҳисобланади.
Пиратлар, шунингдек, мамлакат бюджетини тўлиқ ошкор қилишни режалаштирмоқдалар ва Европа Иттифоқига қўшилишга шошмаяптилар.
Агар Пиратлар партияси ғолиб бўлса, унда бутун дунё амалдор ва депутатларсиз бошқарилувчи биринчи давлатни кўриши мумкин бўлади.
Манба: кун.уз «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда