11:31 / 12.09.2016
6 074

Клинтон Россияни АҚШдаги сайловларга аралашишда айблади

Клинтон Россияни АҚШдаги сайловларга аралашишда айблади

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон Россия томони АҚШдаги сайловолди кампаниясига аралашишга уринмоқда деб айтди.

Москвада бундай айбловлар бир неча маротаба инкор қилиб келинган. Россия президенти Владимир Путин Россия АҚШнинг исталган президент маъмурияти билан ишлашга тайёрлигини айтган.

"Путин 2012 йилда президентлик лавозимига қайтганда, фикримча, у бош мақсади –Марказий ва Шарқий Европадан тортиб Марказий Осиёгача бўлган ҳудудлардаги қўшнилари Европа Иттифоқи ва АҚШ таъсирига тушишларининг олдини олиш фикри билан қайтган. У бунга ҳалақит қилмоқчи, демократик сайловларга аралашамоқчи бўлган. У ҳозирги сайловларда ҳам шундай қилишга уринмоқда", деб айтди Клитон CNN телеканалига бергнан интервьюсида.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Россия билдирилган айбловларни "буткул асоссиз гаплар" деб атаган. Песковнинг айтишича, бундай баёнотлар "ҳеч нима билан асосланмган, ҳеч қандай даллилар" келтирилмаган ҳолда берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Клинтон Россияни АҚШдаги сайловларга аралашишда айблади