15:55 / 12.09.2016
6 640

Туркия шарқида кучли портлаш рўй берди

Туркия шарқида кучли портлаш рўй берди

Туркия шарқида жойлашган Ван шаҳри ҳудудида кучли портлаш рўй бериши оқибатида камида 11 киши жароҳатланган. Бу ҳақда "Кун" хабар қилди.

Портловчи моддалар ўрнатилган автомобиль вилоят ҳокимияти биноси яқинида портлатилган. Портлаш рўй берган ҳудуддаги биноларнинг деразалари тўкилиб тушган. Ҳудуддаги "Адолат ва тараққиёт" партияси биноси ҳам портлашдан зарар кўрган.

Ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот зиммасига олмади. Лекин бу ҳудуд Курдистон ишчилар партияси фаол ҳаракат қиладиган ҳудуд ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия шарқида кучли портлаш рўй берди