Покистонда байрам ибодати вақтида портлаш юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Покистонда байрам ибодати вақтида портлаш юз берди

Покистонда байрам ибодати вақтида портлаш юз берди

Покистоннинг Шикарпур шаҳрида байрам ибодати вақтида юз берган портлаш оқибатида камида 10 киши жабрланган, дейилади "Кун" нашрида. Улардан 2 нафари полициячилар эди.

Dawn нашри маълумотига кўра, ҳужум 4 нафар худкуш террорчи томонидан содир этилган. Террорчилардан бири ўзини портлашган, яна бир террорчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Икки террорчи эса мақсадига эриша олмаган, полиция гумондорлардан бирини қўлга туширган, яна бир гумонланувчи қочишга уринганида отиб ташланган.

Жабрланувчилар яқин ҳудудда жойлашган шифохонага жойлаштирилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru