АҚШ давлат раҳбари Барак Обама мамлакат президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватловчи кампаниядаги чиқишида Россия раҳбари Владимир Путинни Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг асосий модели, деб атади. Бу ҳақида "Кун" нашри хабар берди.
"Бир ўйлаб кўринг: "У (Путин) кучли йигит. Қаранг, уни қўллаб-қувватлаш рейтинги 82 фоизни ташкил қилади". Қаранг - Саддам Ҳусайннинг рейтинги ҳам 90 фоиз бўлган. Бошқача ўйлайдиганларни ҳибсга олсанг, шундай бўлади. Бу инсон - Дональд Трампнинг асосий модели эканлиги ҳақида бир ўйлаб кўринг-а", - деди Обама.
Шунингдек у Республикачилар партиясининг аввал Путинга қарши бўлганини эслатиб ўтди ва бирга ишлашга тўғри келишидан қатъи назар, Россия президентини ўзининг асосий модели, деб ҳисобламаслигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади