WP: АҚШ Россияга қарши разведкани кенгайтирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

WP: АҚШ Россияга қарши разведкани кенгайтирмоқда

WP: АҚШ Россияга қарши разведкани кенгайтирмоқда

АҚШ махсус хизматлари Россияга қарши разведка операцияларини "совуқ уруш" давридан бери энг катта миқёсгача кенгайтиришни бошлади. Бу ҳақда Washington Post нашри номи айтилмаган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Сафарбарлик Марказий разведка бошқармасининг махфий операциялари, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (АНБ) кибержосуслиги, сунъий йўлдошлар ва разведканинг бошқа турларини ўз ичига олади. Манбалар маълумотларига кўра, бундай ҳаракатлар АҚШ разведка имкониятларини "қайта тузишга" қаратилган. Нашрнинг айтишича, бу имкониятлар яроқсиз ҳолга кела бошлаган.

АҚШ амалдорларининг таъкидлашича, АҚШ Россияга қарши разведкани кенгайтираётганига қарамасдан, унинг кўлами "совуқ уруши" вақтида кузатилган даражагача етказилмайди. Таъкидланишича, МРБ ва АҚШнинг бошқа разведка бошқармалари бюджетининг 10 фоизга яқини Россияга қарши жосуслик учун йўналтирилади.

Манбаларнинг қўшимча қилишича, Россия собиқ иттифоқ парчалангандан кейин АҚШ махсус хизматлари ишида устувор йўналишга айланмоқда.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru