АҚШда яйловларни кенгайтириш учун 45 минг ёввойи от қириб ташланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-09-2016 | 13:17 ZAMIN.UZ / Дунё / 15 Сентиябр 2016
448

АҚШда яйловларни кенгайтириш учун 45 минг ёввойи от қириб ташланади

АҚШда яйловларни кенгайтириш учун 45 минг ёввойи от қириб ташланади

АҚШ ҳукумати йирик қорамоллар боқилувчи ферма ва яйловларни кенгайтириш мақсадида 45 минг ёввойи отни ўлдиришга қарор қилди. Бу ҳақида 14 сентябрь куни The Independent хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.

Манбага кўра, Қўшма Штатлар ҳудудида жами 50 мингдан камроқ ёввойи от мавжуд, шу боис уларнинг 45 мингини қириб ташлаш жониворлар популяциясига тузатиб бўлмас зиён етказади.

Ёввойи отларни қириш солиқ тўловчилар ҳисобидан амалга оширилади. Жониворларнинг қачон ва қандай ўлдирилишига аниқлик киритилмаган.

Жониворлар ҳимоячилари ҳукумат қарорига қарши чиқишмоқда. Улар Change.org.да шу мувзуда петиция жойлаштиришди, у 71 минг нафардан ортиқ киши томонидан имзоланди.

20 йил давомида жониворлар ҳимоячилари мунтазам равишда ёввойи отлар сонининг кўпайишини - туғилишни назорат қилиш йўли орқали бошқаришни таклиф қилиб келишган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru