8 765
Қирғизистондаги МДҲ давлатлари саммитида иштирок этиш учун тўрт мамлакат президенти ташриф буюрди
МДҲ давлатлари саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга тўрт мамлакат раҳбари ташриф буюрди. Бу ҳақида Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг ахборот билан таъминлаш бўлими хабар берди.
Манбага кўра, Беларусь президенти Александр Лукашенко кеча кечқурун Бишкекка етиб келган. Уни "Манас" аэропортида ҚР бош вазири Сооронбай Жээнбеков кутиб олган. Бугун вазирлар маҳкамаси раҳбари Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни қарши олди.
Шунингдек мамлакатга Молдова бош вазири Павел Филип ҳам ташриф буюрди ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишга улгурди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди