Сомалида армия генерали ўлдирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сомалида армия генерали ўлдирилди

Сомалида армия генерали ўлдирилди

Сомали пойтахти Могадишода теракт оқибатида армия генерали Муҳаммад Жамол Губаъл ва унинг тансоқчилари ўлдирилди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри. Ҳужум мамлакат мудофаа вазирлиги биноси яқинида амалга оширилган.

Генерал автомобилига "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи худкуши томонидан ҳужум қилинган. Машинада генералдан ташқари унинг 7 тансоқчиси бўлган.

Агентлик маълумотларига кўра, Могадишода амалдор шахсларга ҳужумларнинг қўпайиши мамлакатда тинчликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида янги парламентга бўладиган сайловлар билан боғланган.

Бир вақтлар мамлакатнинг катта қисмини назорат қилган "Аш-Шабоб" гуруҳи ғарб томонидан қўллаб-қувватланувчи президент Ҳасан Шайх Маҳмуд ҳукуматини ағдариб ташлашга уриниб келмоқда.

Парламентга сайловлар 25 сентябрда бошланиб, 10 октябрда тугаши керак.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru