ИШИД жангариларидан қочган аёл даҳшатли ҳақиқатларни ошкор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ИШИД жангариларидан қочган аёл даҳшатли ҳақиқатларни ошкор қилди

ИШИД жангариларидан қочган аёл даҳшатли ҳақиқатларни ошкор қилди

21 ёшли Надя Мурод фаолияти дунё бўйича тақиқланган ИШИД жангарилари қуллиги остидан қочиб келиб, у ерда кўрган воқеалари ҳақида The Sun нашрига интервью берди. The Sun берган маълумотга иқтибос келтирган ҳолда бу ҳақда "Дийдоразиз" нашри хабар қилмоқда.

Надя Муроднинг айтишича террочилар аёлларни икки йўл билан қўлга киритадилар.

Улар аёлларни одам савдоси билан шуғулланувчи мафиоз ва террорчилардан сотиб оладилар ва иккинчи усул интернет тармоқлари орқали бахтли, тўкин-сочин ҳаёт ваъда қилиб заифаларни қопқонга илинтирадилар.
ИШИД жангариларидан қочган аёл даҳшатли ҳақиқатларни ошкор қилди

Надя Муроднинг қишлоғига террорчилар бостириб келиб, аёллар ва болаларни қул қилиб сотишган. Оқибатда у ҳам ИШИД жангарилари қулига айланган.

Уч ойлик азоблардан сўнг Надя жангарилар қўлидан қочиб қутилган. Қандай қочиб келгани ҳақидаги тафсилотларни сир сақлашни маъқул топган. “Ўша вақтлар мен учун хатто ўлим ҳам қўрқинчли туюлмасди.”- дейди Мурод.

Ўтган уч ой ичида уни жангарилар беаёв уриб, зўрлаганлар. “Лагердан қочишга уринган аёллар оммавий равишда қатл эттилар эди. Жангариларга қаршилик қилган аёл бошини болта билан уриб, ёрганларини ўз кўзим билан кўрганман.” – дейди Надя интервьюсида.

Жангарилар сариқ сочли ва кўк кўзли аёлларга кўпроқ қизиқишлари ва интернет орқали уларга бой ҳаётни ваъда қилиб тузоққа илинтиришларини ҳам таъкидлаган. Ҳамда уларнинг найрангларига ишонаётганларга афсус қилишини айтган. “ИШИД жангарилари қўлида улар тирик қолмайди”, дейди Надя Мурод.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru