«Қитъа Хитойидаги кўчмас мулк қироли» Ван Цзяньлиннинг ўғли, 28 ёшли Ван Сицун ўзининг Коко лақабли маламут зотли ити учун саккизта iPhone 7 сотиб олди, деб ёзади "TJournal"га асосланиб "Дарё" нашри.
Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида итнинг ўз аккаунти бўлиб, унга 1,9 миллион киши обуна бўлган. iPhone 7 сотувга чиққан биринчи куни итнинг ичида смартфони бор деб тахмин қилинган қутилар билан тушган сурати эълон қилинди.
Бир йил аввал Ван Сицун ўз итига ҳар бири 12 минг долларлик иккита Apple тилла соатларини олиб берган эди.
Ван Сицун — муваффақиятли бизнесмен ва 30 ёшгача бўлган энг бадавлат хитойлик тадбиркорлардан бири. У Сингапур ва Лондонда ўқиган бўлиб, Forbes версиясига кўра, 24,2 миллиард доллар давлати билан Хитойдаги энг бой киши бўлган отасининг ягона меросхўридир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?