15:33 / 20.09.2016
6 880

Човушўғли ИШИД устидан ғалаба қозониш учун қандай йўл тутишга чақирди

Човушўғли ИШИД устидан ғалаба қозониш учун қандай йўл тутишга чақирди

Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли қуруқликдаги ҳарбий амалиётсиз ИШИД террорчи гуруҳига бас келиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у CNN International телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз террорчилар билан курашда "Сурия эркин армияси"ни (СЭА) қўллаб-қувватламоқдамиз. Ҳар бир халқаро учрашувда биз қуруқликдаги ҳарбий амалиётсиз бу қонли гуруҳни мағлуб қилиб бўлмаслигини таъкидлаб келяпмиз", - деди у.

Туркиянинг ҳарбий режаларига тўхталар экан, Човушўғли "Фрот қалқони" операцияси доирасида Сурия шимолида хавфсизлик зонаси яратилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

"Режалар қуйидагича: "Манбиж этаги" деб номланган минтақани ИШИДдан халос қилиш ва уни хавфсизлик ҳудудига айлантириш. Шундан сўнг эътиборимиз Ал-Баб шаҳрига қаратилади", - деди у.

Вазир Суриянинг Раққа ва Ироқнинг Мосул шаҳарлари "ИШИДнинг пойтахти" ҳисобланиши ва "бу ҳудудларда тозалаш ишлари олиб борилиши керак"лигини таъкидлади.

"Бизнинг душманимиз бир, шу боис ҳаммамиз унга қарши биргаликда курашишимиз лозим. Жараблусдаги ҳарбий амалиётдан кейин ҳаммада ИШИДни осонлик билан ютиш мумкинлигига ишонч пайдо бўлди. Эслатиб ўтаман, 30 минг ИШИД террорчиси 65 мамлакат коалициясига қарши курашмоқда", - деди у.

Туркия 24 августдан Сурия ҳудудида "Фрот қалқони" операциясини йўлга қўйди ва 8 соат ичида СЭАга Жараблус устидан назорат ўрнатишга ёрдам берди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Човушўғли ИШИД устидан ғалаба қозониш учун қандай йўл тутишга чақирди