Фото: Шимолий Каролинада тартибсизликлар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фото: Шимолий Каролинада тартибсизликлар

Фото: Шимолий Каролинада тартибсизликлар

Полиция қуролсиз афроамерикаликни отиб ўлдириши билан боғлиқ воқеадан кейин Шимолий Калифорнияда норозилик намойишлари бошланди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Шарлотт шаҳри аҳолиси Ламонт Скоттнинг ўлдирилишига қарши кўчаларга чиққач, полиция уларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашга мажбур бўлмоқда.
Фото: Шимолий Каролинада тартибсизликлар

43 ёшли афроамерикаликнинг ўлдирилиши воқеаси сешанба кунига ўтар кечаси рўй берганди. Полиция шаҳар шимоли-шарқида рейд ўтказаётганида, автомобилдан тушиб келган қора танли йигитни кўрган. Уларга бу шахснинг қўлида автомат бордек кўринган.

Полиция ҳисоботида "зобитга мавжуд ўлим хавфини бартараф этиш учун" ўт очилгани қайд этилган.

Полициячилар бу эркакка биринчи ёрдамни кўрсатишга уринишган, аммо шифохонада унинг ўлими қайд этилган.

Марҳумга ўт очган полициячи ҳам қора танли экани қайд этилган.

WSOCTV телеканали хабарига кўра, Скоттнинг оиласидагилар унинг қурол олиб юрмаслигини, ўша вақтда у ўз ўғлини мактабдан олиб кетиш учун кутиб турган бўлганини айтишган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru